15 Феврал 2020 йил 1175

Фарғонада ўтказилган мусобақада спортчилар ўртасидаги содир бўлган муштлашув юзасидан.

     Жорий йилнинг 14-февраль куни соат 12:50 ларда Фарғона ихтисослаштирилган “Олимпия захиралари” мактаб интернатида ўтказилаётган спорт мусобақасида 18 ёшли Ж.Х., ва 20 ёшли Т.К., лар ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида Ж.Х., тан жарҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига мурожаат қилган.


      Дастлабки тиббий маълумотномага кўра фуқаро Ж.Х., бош қисмидан “енгил” тан жароҳат олганлиги кўрсатилган.


      Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
      Жанжал келиб чиқишининг сабаблари ўрганилиб, натижаси буйича кўшимча хабар берилади
                           

                     Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech