4 Август 2020 йил 587

Фарғонада Қурбон ҳайити муносабати билан 200 дан зиёд эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

Меҳр ва саҳоват кўрсатиб яшаш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир. Муборак Қурбон ҳайити кунлари вилоят ИИБ 3-сектор кесимидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, имконияти чекланган оилалар вакилларига сектор раҳбарияти ҳамда “Саҳий одамлардан ёрдам” ижтимоий ҳаракати иштирокида беминнат озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Кўрсатилган бундай эътибор ва рағбатдан оила аъзолари миннатдор бўлдилар.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим ҳамюртларимизга мана шундай кўмак бериб борилиши, уларнинг турмуш фаровонлигини яхшиланиши юртимизда бу каби эзгу анъаналар бардавомлигига хизмат қилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech