27 Май 2020 йил
337
Фарғонада қўнғироқ қилишни баҳона қилиб, телефон аппаратини олиб кетган шахс аниқланди
Фарғона шаҳри. 07 май куни фуқаро Х.Ж. таниши Р.Х.нинг ишончига кириб, нарҳи 1.700.000 сўмлик “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини қўнғироқ қилиш баҳонасида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, танишининг эътиборсизлигидан фойдаланиб кетиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, уяли телефон аппаратларини ўзлари танимаган шахсларга бермасликларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати