16 Апрел 2020 йил 422

Фарғонада ўғирлик жиноятини содир этган шахс аниқланди.

 

Фарғона шаҳри. 16 март куни А.С. шаҳар ИИО ФМБга мурожаат қилиб, Кимёгарлар кўчасида жойлашган яшаш хонадонининг кириш йўлагида турган болалар аравачаси ичидан нархи 900.000 сўмлик “Samsung J4” русумли уяли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди(ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни 2008 йилда туғилган, вояга етмаганлар Н.М. ва И.Д. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

      

Text to speech