Фарғонада “Тўхташ тақиқланади” йўл белгилари таъсир доирасида қолдирилган автомобилларни аниқловчи махсус камерлар сони кўпаймоқда
Ҳозирга қадар Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳамда Олтиариқ ва Данғара тумани марказларига тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида “Тўхташ тақиқланади” йўл белгиси таъсир доирасида қолдирилган автомобилларни қайд қилиб борувчи махсус стационар камералар ўрнатилган эди.
Ушбу қурилмалар ўрнатилган ҳудудлар сони кўпайтирилиб, тез кунларда Қува тумани марказига ўрнатилган махсус камерлар ишга туширилади. Шунингдек, Риштон, Бувайда, Тошлоқ туманлари марказларига ҳам стационар камералар ўрнатилиши бошланди.
Эслатиб ўтамиз! Ушбу ақлли қурилмалар автомобиль тўхтаган вақтни белгилаб олади ва 1 дақиқадан сўнг автоматик тарзда қоидабузарликларни қайд этади.
Ўзбекистон почтасига жўнатилган хабар асосида ҳайдовчининг уйига маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги қарор юборилади.
Унутманг! Ҳурматли ҳайдовчи!
Бу каби қатъий чора-тадбирлар Cизни жаримага тортиш эмас, йўл-ҳаракати хавфсизилигини таъминлаш, келиб чиқиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олишга қаратилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати