Фарғонада товламачилик йўли билан 6 миллион сўм пулларни қўлга киритмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Жорий йилнинг 11 июль куни фуқаро Х.М. Фарғона шаҳрида жойлашган “Macro” супермаркети назоратчиси Қ.Б. билан тил бириктириб, Фарғона туманида яшовчи У.Р.нинг ўғли М.Ж.га зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, ундан 6.000.000 сўм пулларни талаб қилиб, Фарғона шаҳридаги “Macro” супермаркети олдида ушбу супермаркетда қўриқчи бўлиб ишловчи М.А. орқали товламачилик йўли билан олаётган вақтларида Фарғона вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.М. ва Қ.Б.ларга нисбатан Фарғона вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Товламачилик жиноий жавобгарликка олиб боришини эсдан чиқарманг. Ушбу турдаги жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати