Фарғонада телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 26 март куни Р.Э Ал-Хоразмий кўчасида Ш.Г.нинг ишончига кириб нархи 1.100.000 сўмлик “Samsung J6” русумли уяли телефон аппаратини қўнғироқ қилиш баҳонасида, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, телефон аппаратини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, уяли телефон аппаратларини ўзлари танимаган шахсларга бермасликларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати