4 Июн 2020 йил
362
Фарғонада танишининг телефон аппаратини қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 01 июнь куни О.З. ИИБга мурожаат қилиб, унда 22 март куни таниши Э.М. унинг ишончига кириб, Қувасой кўчасида нархи 1.500.000 сўмлик “Rеd Мi-8” русумли телефон аппаратини қўнғироқ қилиш мақсадида олиб, эътиборсизлигидан фойдаланиб, кетиб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, уяли телефон аппаратларини ўзлари танимаган шахсларга бермасликларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати