Фарғонада савдо дўконидан уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс ушланди
Фарғона шаҳри. 14 март куни Ғ.У. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил декабрь ойида Б.Марғилоний кўчасида жойлашган савдо дўконидаги савдо растасидан нархи 1.100.000 сўмлик “Huawei Е5” русумли уяли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни А.А. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати