1 Сентябр 2020 йил 570

Фарғонада онлайн тарзда аниқланадиган қоидабузарликлар рўйҳати кенгаймоқда

Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари ва меҳмонлари тез кунларда йўлларда ўрнатилган тезликни ўлчовчи радар қурулмалари билан биргаликда, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик, ҳаракат вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланиш ҳамда пиёдалар ўтиш жойидаги қоидабузарликларни ҳам аниқловчи махсус фотовидеофиксация қурулмалари ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар бундай ўзгариш ва янгиланишлар йўлларда ҳаракатни тартибга солиш, келиб чиқиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни бартараф этишга қаратилган.

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.

Зеро, йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини унутманг!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech