18 Апрел 2020 йил
350
Фарғонада низоли ер майдонини ҳал қилиб беришга ваъда берган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. М.А. таниши Қ.С.га Улуғвор кўчасида жойлашган бувиси Н.З.га тегишли низоли ер майдони юзасидан Олий судда кўрилаётган ишни уни фойдасига ҳал қилиб беришини айтиб алдаб, 2.800 АҚШ долларини фирибгарлик билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати