10 Апрел 2021 йил 845

Фарғонада мултирадар қурилмалари сони яна кўпайди

Ҳозирда йўл-транспорт ходисалари олдини олиш ва йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлашда инсон омилини камайтириш мақсадида махсус фотовидеофиксация қурилмаларидан фойдаланилмоқда. Фарғона вилоятига дастлаб, 2018 йилда бир дона онлайн тизимда ишловчи “AUTOCON” русумли тезлик ўлчаш мосламаси олиб келинган бўлса, кейинчалик уларнинг сони бир неча баробарга кўпайди. Ушбу қуриламаларнинг йўлларда кўнгилсиз ҳолатларни олдини олишда сезиларли аҳамиятга эга эканлиги тезлик ўлчаш қурилмаларини янада самарали фойдаланишни талаб этмоқда. Шунинг учун Фарғона вилоятидаги махсус “Нексия-3” автомобилларига ўрнатилган мултирадар қуриламаларининг сони бугун яна учтага кўпайди.

Ушбу қурилмалардан биргина мақсад учун у ҳам бўлса йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва бу орқали инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида фойдаланилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Барча йўлларда тезлик назоратга олинганлигини, ҳаётингиз ва соғлигингиз, шунингдек, чўнтагингизга зарар етишини ҳохламасангиз, белгиланган тезлик номаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech