Фарғонада мисдан ясалган тақинчоқни тилла деб сотган фирибгар қўлга олинди
Фарғона шаҳри. 10 май куни фуқаро М.А. Сайилгоҳ кўчасида жойлашган савдо дўконида Х.Х.га сариқ рангли металдан тайёрланган тақинчоқни тилла занжирлигини айтиб алдаб, уни 2.900.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси фуқароларни тилла буюмлар сотиб олишда ҳушёр бўлишларини, бегона шахслардан тилла буюмлар сотиб олмасликларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати