1 Август 2020 йил 692

Фарғонада ЙПХ ходимлари қоидабузарликларни электрон расмийлаштирувчи махсус планшетлар билан таъминланди

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари учун 200 дан зиёд мана шундай ихтисослаштирилган мобиль қурилма (планшет)лар олиб келинди.
Эндиликда ЙПХ инспекторлари маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаши билан биргаликда махсус планшет орқали маъмурий баённомани тузади ва ҳуқуқбузарга ушбу баённоманинг электрон ёки қоғоз шаклини тақдим этади.
Ҳозирча ушбу қурулма ёрдамида тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади йўл белгилари таъсир доирасидаги қоидабузарликлар қайд этиб борилиб, келгусида йўл ҳакати билан боғлиқ бошқа қоидабузарликлар ҳам расийлаштирилади.
Ҳурматли ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!
Бизнинг мақсадимиз Сизни қоидабузарлигингиз учун жаримага тортиш эмас, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech