28 Май 2021 йил 357

Фарғонада ИИО ходимлари ўртасида “Заковат” беллашуви ўтказилди

Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси томонидан ёш ходимлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Унда профилактика ҳамда тергов хизмати ходимларидан тузилган “Қалқон” ва “Ҳуқуқшунос”, хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлардан иборат “Тўмарис” ва турли соҳавий хизматлардан жамланган “Хумо” жамоаси ўзаро куч синашди.

Бир неча босқичда ўтказилган билимдонлар баҳсида бошловчи томонидан турли мавзуларда 10 тадан савол берилди. Ўз билимини амалда намойиш этиб, саволларга энг кўп жавоб берган “Қалқон” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Файзулла Ортиқбоев ҳамда Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирок этиб, билимдон ёшларни муборакбод этдилар.

Ғолиб жамоа ва энг билимдон қатнашчиларга китоблар жамланмаси ва турли қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech