25 Апрел 2020 йил 730

Фарғонада гиёҳванд моддани сақлаётган шахс аниқланди

Фарғона шаҳри.16 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Мотрудий кўчасида ҳаракатланиб кетаётган С.Ш. тўхтатилиб, уни кийимлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, чўнтагида “Гашиш” гиёҳванд моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган ва гиёҳвандлик моддаси далилий ашё тариқасида олинган. 

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech