22 Апрел 2020 йил
535
Фарғонада гиёҳфуруш қўлга олинди
Фарғона шаҳри. 16 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Н.Д. Янги аср кўчасида “махсус харидор”га 150.000 сўм эвазига “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтда ушланиб, гиёҳвандлик моддаси далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, Н.Д.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати