13 Май 2020 йил 468

Фарғонада “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаган шахс ушланди

Фарғона шаҳри. 04 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Жомий кўчасида кетаётган К.Э.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.   

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

                                 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech