Фарғонада фуқарони велосипедини миниш баҳонасида телефон аппаратини ўғирлаган шахс ушланди
Фарғона шаҳри. 29 май куни Маданият кўчасида яшовчи Ж.Ф. ИИБга мурожаат қилиб, унда 22 май куни вилоят кўз касалликлари шифохонаси олдида велосипед миниб кетаётган вақтида номаълум шахс тўхтатиб, велосипедини миниш учун сўраб олиб, рул қисмида бўлган нархи 1.650.000 сўмлик «Redmi А-8” русумли телефон аппарати ўғирлаб, велосипедни қайтариб бериб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Т.Б. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати