Фарғонада фуқарони ёнидан гиёҳванд модда топилди
Фарғона шаҳри.14 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Юксалиш кўчасида жойлашган “Ёшлар хиёбони” да харакатланиб кетаётган Ц.А. тўхтатилиб, кийимлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, чўнтагида “Гашиш” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, Ц.А. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати