12 Май 2020 йил
414
Фарғонада “Ford” русумли автомашинадан аккумуллятор ўғирлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳри. 09 май куни Т.С. вояга етмаган С.И. билан С.Ахмад кўчасида турган Р.А.га тегишли “Ford” русумли автомашинадан нархи 800.000 сўмлик аккумулляторни ўғирлаб кетишган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси(ўғирлик) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, Т.С.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юқоридаги жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати