21 Май 2020 йил 355

Фарғонада фирибгарлик жиноятини содир қилган шахслар жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳри. 18 май куни  Ғ.Х. ва  Т.У.лар тил бириктириб, таниши А.З.га тегишли нархи 1.500 АҚШ доллари миқдоридаги “Epson” русумли видео камерани фирибгарлик йўли билан фойдаланиб туриш учун олиб, бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч  йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech