5 Май 2020 йил 374

Фарғонада ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

 

Фарғона шаҳри. 13 апрель куни Р.Ш. таниши М.Ё.га Мустақиллик кўчасидаги ер майдонини номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 19.000 АҚШ долларини қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Амалдаги қонунчиликда юқоридаги жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech