Фарғонада диллерлик корхоналаридан сотиб олинган автотранспорт воситаларини шу жойнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиш расман йўлга қўйилди
Хабар қилганимиздек, авваллари янги харид қилинган автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун фуқаролар вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими ва унинг ҳудудий бўлинмаларида амалга оширилар эди.
Эндиликда фуқаролар диллерлик корхоналаридан сотиб олинган автотранспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари 10 дақида ичида шу жойнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиб, давлат рақам белгиларини бериш тизими йўлга қўйилди. Бунинг учун хориждан замонавий ускуналар олиб келиб ўрнатилди.
Жумладан, Фарғона шаҳридаги “Fergana Motors” МЧЖ, “Fergana Avto Savdo” МЧЖ, “Avtotexxizmat” МЧЖ, “Fergana Avtomarkaz” МЧЖда ҳамда Қўқон шаҳридаги “KOKAND AUTO TRADE” каби диллерлик корхонларида сотиб олинган автомобиль шу ернинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиш бошланди.
Ушбу корхоналар орқали бугун кун давомида 25 та автотранспорт воситалари давлат рўйхатига олиниб, уларга давлат рақами берилди. Келгусида сифат ва самарадорликни янада ошириш мақсадида қўшимча хизмат турлари киритилиши режалаштирилган.
Ҳурматли фуқаролар!
Амалга оширилаётган ўзгаришларнинг барчаси Сизларга қулайликлар яратиш мақсадидадир. Ушбу янгилик айниқса карантин пайтида фуқароларимизнинг навбатда туришларига хожат қолдирмайди. Ижтимоий масофа сақлаб, ортиқча оворагарчиликсиз ўз юмушларини тез ва сифатли битишини таъминлайди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати