2 Май 2020 йил 540

Фарғонада ҳам "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида эзгу ишлар олиб борилмоқда

 

         Президентимиз ташаббуси билан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди.

        “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида кўплаб кам таъминланган, эҳтиёжманд,  моддий кўмакка муҳтож оилалар холидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак бериб келинмоқда. 

        Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари М.А.Эгамбердиев бошчилигида, санитария-гигена қоидаларига амал қилган ҳолда муқаддам ички ишлар органларида фаолият юритган, хизмат вақтида ногирон бўлиб қолган нафақахўрлар, шунингдек хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг яқинларини яшаш хонадонларига борилиб, уларнинг холидан хабар олинди. Уларга моддий ва маънавий кўмак берилиб, кундалик зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

         Вилоятимизда “Саховат ва кўмак” харакати доирасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда. 

 

                             Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech