Фарғонада ҳам Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами муносабати билан ИИОлари ходимларидан бир гуруҳи муносиб тақдирланди.
Юртимизда бўлиб ўтадиган ҳар қандай байрамлар ва маросимларда, осойишталигимиз, тинчлигимиз посбонлари бўлган ИИО ходимлари ҳамиша сергак, хушёр хизмат олиб борадилар.
“Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида нишонланган мустақиллик байрами ҳалқимизнинг асрий орзулари ифодаси десак муболаға бўлмайди.
Шу муносабат билан куни кеча бир гуруҳ соҳа ходимлари давлатимиз раҳбари ва Ички ишлар вазирлиги томонидан медаллар, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Фарғона вилояти ИИБда ташкил этилган тадбирда бошқарма раҳбарияти ушбу қутловларга муносиб кўрилган ҳар бир ИИОлари ходимларини самимий қутлаб, уларнинг шарафли, айни пайтда маъсулиятли фаолиятларига зафарлар тиладилар.
Шунингдек, байрам тадбири давомида навбатдаги маҳсус унвонлар ҳам ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Албатта рағбат ва эътибор бўлган жойдагина ишда унум, мақсадлар рўёбида силжиш бўлади. ИИОлари ходимлари тақдирланар эканлар Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қилишга ваъда бердилар.
Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо. Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ҳам ҳар бир янгиланиш ва бунёдкорликларда ҳамқадам. Ўтказилган мана шундай тадбирлар эса, уларнинг ишончини мустаҳкамлаб, ватанга содиқ хизмат қилишга ундайверади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати