16 Январ 2021 йил 2707

Фарғонада 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари тақдирландилар

Ички ишлар ходимларининг шарафли хизмати ҳамиша эътибор ва эътирофда.Туну-кун олиб борилаётган кенг кўламдаги фаолият жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ҳуқуқбузарликлар профилактикасида, жамоат тартибини сақлашда муҳим аҳамиятга эга.

Сана муносабати билан вилоят ИИБда ўтказилган маросимда бошқарма бошлиғи барча йиғилганларни 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги эзгу ишларга муваффақият тилади.

Бир гуруҳ ходимларга Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқарма раҳбариятининг мукофотлари, навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди. Ходимлар билдирилган ишончни муносиб равишда оқлаб, Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қилишга ваъда бердилар.

Рағбат ва эътибор бўлган жойдагина унум, мақсадлар рўёбида силжиш бўлади.

Юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини таъминлашга астойдил бел боғлаган ҳар бир инсон эзгулик йўлида бўлади. Бу каби тадбирлар эса, уларнинг ишончини мустаҳкамлаб, ватанга содиқ хизмат қилишга ундайверади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech