2 Октябр 2020 йил 412

Фарғонада 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ички ишлар органлари фахрийлари ҳолидан хабар олинди

Устоз отангдек улуғ дейилади. Дастлаб, вилоят ИИБ раҳбарияти Ички ишлар вазирлиги қошидаги Фарғона академик лицейи ўқитувчи ва мураббийларини байрам билан қутлаб, уларнинг барчаларига эсдалик совғалари топширдилар.

Шунингдек, 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан вилоятимиздаги ИИО тизимида ҳалол хизмат қилиб, бугун қарилик гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Ўзларининг касбий ва ҳаётий тажрибаларини ёш ходимларга ўргатиб келаётган устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди.

Учрашувларда Ички ишлар вазирининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Шогирдлар қадрли устозлар даврасида суҳбат қуриб, самимий дил изҳорларини билдирдилар.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech