Фарғона вилоятининг Сўх туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини сақлаш йўналишида барча ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ҳамқадам бўлишмоқда
Тинчлик энг улуғ неъмат. Уни кўз қорачиғидек асраб авайлаш ҳар бир ҳамюртимизнинг муқаддас бурчи ва вазифаси.
Вилоятимизнинг энг чекка ҳудуди Сўх туманида ҳам бу борадаги ишлар тизимли йўлга қўйилган.
Ички ишлар, Давлат ҳавфсизлик хизмати, Миллий Гвардия, Мудофаа тизими ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари тинчлик ва осойишталикни сақлаш йўлида бир ёқадан бош чиқариб хизмат қилишмоқда.
Биргаликда ўтказилаётган кундузги ва тунги саф кўриги давомида олдинда турган вазифалар белгилаб олинган ҳолда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида белгиланган ҳудудларда ишлар ташкил этиляпти.
Ўтказилаётган кенг кўламли тадбирлар давомида қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотларининг ноқонуний талон-тарож қилинишини олдини олиш, коронавирус пандемияга қарши курашиш бўйича аҳоли орасида тарғибот ташвиқот ўтказилмоқда.
Бу эса жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоатчилик тузилмаларининг куч ва воситаларини мувофиқ тарзда сафарбар қилишда, ўзаро масъулиятини янада оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати