19 Июн 2020 йил 565

Фарғона вилоятининг Сўх туманида ички йўлларни таъмирлаш ҳамда янгитдан барпо этиш ишлари авжида.

Ҳозирда Сўх туманидаги автомобиль йўллари ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш ҳамда таъмирлаш ишларига 90 нафардан зиёд мутахассис ва ишчилар жалб этилиб, 40 дан ортиқ қурилиш техникалари эса улар ишини енгиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Сариканда МФЙдаги Балиқчи кўчаси бундан аввал абгор ҳолатга келиб қолган эди. Олиб борилган ободонлаштириш ишлари давомида ушбу кўчага қисқа муддатларда цементабетон қопламаси ётқизилди.

Куни кеча бўлиб ўтган янги йўлнинг очилиш маросими маҳалла аҳли учун катта шодиёнага айланди. Ёшу-қари туман миқёсида амалга оширилаётган эзгу ишлардан миннатдор бўлдилар.

Бир сўз билан айтганда, Сўх тумани аҳолисини турмуш шароити ва фаровонлигини янада яхшилаш йўлидаги амалий саъйи-ҳаракатлар туманда изчиллик билан давом эттирилмоқда.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech