3 Июл 2020 йил 324

Фарғона вилоятининг олис Сўх туманида “Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати” ташкил этилгандан буён 2000 га яқин фуқаролар хорижга чиқиш паспортига эга бўлдилар

Вилоятимизнинг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош олис ҳудудидаги Сўх тумани аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан туманда “Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати” фаолияти йўлга қўйилган эди.

Республикада ягона бўлган, тажриба тариқасида жорий этилган мазкур сайёр хизмат тури “ГАЗЕЛЬ” русумли замонавий автомобиль таркибига жойлаштирилган бўлиб, малакали мутахассислар ва барча зарурий техник қурилмалар билан таъминланган.

Ўтган муддат давомида 1871 нафар сўхлик фуқароларга миграция хизмати кўрсатилиб, хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштиришга эришилди.

Туманда “Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати” фаолияти давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech