16 Июн 2020 йил 398

Фарғона вилоятининг олис Сўх туманида “Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати” фаолият юритмоқда

Маълумки, 2021 йилдан МДҲга аъзо давлатларга чиқиш фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билан амалга оширилади. Вилоятимизнинг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош олис ҳудудидаги Сўх тумани аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан туманда “Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати” фаолияти йўлга қўйилди.

Республикада ягона бўлган, тажриба тариқасида жорий этилган мазкур сайёр хизмат тури “ГАЗЕЛЬ” русумли замонавий автомобиль таркибига жойлаштирилган бўлиб, малакали мутахассислар ва барча зарурий техник қурилмалар билан таъминланган.

Энг асосийси, ушбу қулайликдан тумандаги ногиронлиги бўлган, кекса ёшдаги ҳамда туман марказидан олис ҳудудларда истиқомат қилаётган фуқаролар миннатдор бўлишмоқда.

Ҳар куни 70 нафарга яқин фуқароларга миграция хизмати кўрсатилиб, хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Албатта, бу каби саъйи-ҳаракатлар Сўх тумани аҳолисининг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech