19 Апрел 2021 йил 345

Фарғона вилоятининг 2 та туманида қидирувдаги аёл ва эркак қўлга олинди

18 апрель куни Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.А.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Қува тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.К. исмли аёлни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech