25 Июл 2020 йил 711

“Фарғона вилоятидаги… ҳолат шу қадар яхши бўлса, нега унда постларда ҳаракатлар кучайтирилган?” Ижтимоий тармоқларда фарғоналик журналист ва мутахассис ўртасида муҳокама қилинган мазкур мавзу юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қиладики, Фарғона вилоятида ҳам карантин талабларидан келиб чиқиб, йўлларда автотранспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш, фуқароларнинг карантин қоидаларига мунтазам амал қилишини таъминлашга қаратилган қатъий тартиб-интизом жорий қилинган.

Шунингдек, фуқароларимизга куннинг белгиланган вақтларида яъни соат 8.00 дан 10.00 га қадар ҳамда 17.00 дан 20.00 га қадар ҳаракатланишлари давомида қулайликлар яратиш мақсадида блок постлардаги ташкил этилган хизмат кайта куриб чикилди. Муайян вақтда эркин харакатланиш учун қўшимча чоралар кўрилиб, блок постларнинг эстетик кўриниши яхшиланди. Жумладан бетон тўсиқлар ўрнига темир панжаралар ва пластмассали жиҳозлар қўйилди. Яна қўшимча дезинфекция туннеллари ташкил этилганлиги эса, пиёда ва ҳайдовчиларнинг блок постлардан ортиқча тўхталишларсиз ўтишларини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органлари томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар аввало эл юрт осойишталиги, ҳамюртларимизнинг саломатлиги ва тинчлигини таъминлашга қаратилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech