24 Март 2021 йил
311
Фарғона вилоятида терговдан яширинган аёл ва эркак қўлга олинди
23 март куни Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ВСХ ва Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Х. исмли аёлни қўлга олишди.
Шунингдек, Учкўприк тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Ҳ.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати