16 Ноябр 2020 йил 735

Фарғона вилоятида видеофотофиксация воситалари орқали 12 минг нафардан зиёд ниқобли тартибга амал қилмаган шахслар аниқланди

Хабарингиз бор жорий йилнинг 17 октябрдан Республикамизда биринчи марта Фарғонада жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйилди. Ўтган сал кам бир ойлик муддат давомида мана шундай усул билан 12141 нафар фуқароларнинг карантин қоидаларини бузиб, ниқобли тартибга амал қилмаганлиги аниқланди.

Kарантин қоидаларига амал қилмаган шахсларнинг барчасига ИИО ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилди.

Ҳурматли фуқаролар карантин қоидаларига қаътий амал қилишингизни сўраб қоламиз!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech