16 Октябр 2020 йил 536

Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилмоқда

Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар сирасида, давлат органлари раҳбарлари иштирокидаги оммавий сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этади.

Учкўприк, Ўзбекистон ва Бағдод туманларида ташкилланган сайёр қабулда ҳам аҳолининг муаммолари ва таклифлари эшитилди.

Қабул жараёнида ИИО фаолиятига доир 60 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. 26 та муаммо ўз жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди. 4 та ҳолатда фуқароларга асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Шунингдек, тадбир давомида 10 нафар фуқаролиги бўлмаган, Ўзбекистон фуқаролигига тан олинган ҳамюртларимизга фуқаролик паспортлари топширилди. Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси бўлиш истагини билдирган ёшлар ушбу лавозимига ишга қабул қилинди. Жазо муддатини ўтаётган пробация назоратида турган маҳкумлар наъмунали ҳулқ-атворда бўлганлиги, оилавий шароити инобатга олиниб, муддатидан илгари жазодан шартли равишда озод этилди.

Шунингдек, фуқароларнинг пул ва ойлик маошини ундириш масаласидаги мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилди.

Бу каби тадбирлар ҳудудларда тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш, одамларнинг ҳуқуқ- тартибот органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, уларнинг бугунидан рози бўлиб фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга хизмат қилади.

Сайёр қабуллар жойларда мунтазам давом эттирилмоқда.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech