1 Апрел 2021 йил
376
Фарғона вилоятида ўғирлик жиноятини содир этиб, яширинган шахслар қўлга олинди
31 март куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган И.И.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, қидирув эълон қилинган Т.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати