24 Апрел 2021 йил
304
Фарғона вилоятида ўғирлик ва фирибгарлик жиноятларини содир этиб, қидирувда юрган эркак ва аёл қўлга олинди
23 апрель куни вилоят ИИБ ЖҚБ ва Қува тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Э.М. исмли аёлни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Шунингдек, Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган В.И.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати