31 Октябр 2020 йил
327
Фарғона вилоятида терговдан яширинган шахслар қўлга тушди
30 октябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.Ж.ни қўлга олишди.
Шунингдек, 30 октябрь куни Учкўприк тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати