Фарғона вилоятида терговдан яширинган шахслар қўлга олинди
16 декабрь куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган А.Д.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Шунингдек, Учкўприк тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Қ.Ш. исмли аёлни Учкўприк тумани ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати