25 Декабр 2020 йил 416

Фарғона вилоятида терговдан яширинган икки нафар шахс қўлга олинди

24 декабрь куни Олтиариқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Д.Х.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган А.Ё.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech