Фарғона вилоятида терговдан яширинган шахслар қўлга олинди
14 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган А.А.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Данғара тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган М.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати