Фарғона вилоятида "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида хотин-қизлар ўртасида юриш марафони ўтказилди
Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарларида У́збекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099- сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари туман-шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари билан ҳамкорликда "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида хотин-қизлар ўртасида юриш марафони ўтказилди.
Юриш марафонида 3000 нафардан зиёд хотин-қизлар иштирок этишди.
Шунингдек, спортнинг волейбол, стол тенниси ва бошқа турлари бўйича хам мусобақа ташкил этилиб, унда хотин-қизлар фаол иштирок этишиб муносиб ўринни эгалладилар.
Ғолибларга эслалик совғалари топширилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати