17 Июл 2021 йил 596

Фарғона вилоятида «КАРАНТИН-РЕЙД» махсус тадбирлари ўтказилиб келинмоқда

Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан махсус комиссиясининг 69, 74, 77- сонли баёнида кўрсатилган қарорларига асосан Фарғона вилоятининг барча шаҳар -туманларида вилоят ИИБ масъулларидан иборат тузилган гуруҳ раҳбарлигида «КАРАНТИН-РЕЙД» махсус тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Тадбир давомида асосий эътибор: бозорларда чекловларга риоя қилиш, кўнгилочар объектлар - ресторан, тунги клублар, дискотека,дискотека караоке, бильярд заллари, компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари - кафе, ошхона, чойхоналарни 20:00 дан кейин иш вақтини тугатилиши таъминланишига қаратилмоқда.

Тадбир бошидан буён 169 та ҳолатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми билан корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, умумий овқатланиш жойлари раҳбарлари ва бошқа юридик шахсларга нисбатан ҳамда 43 минг нафардан зиёд ниқобсиз юрган фуқароларга нисабатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Юқоридаги ўтказилаётган тадбирлар фақатгина кимнидир жавобгар қилиб, жарима ундириш мақсадида эмас, аксинча фуқароларини соғлиғини хавф остида қолишини олдини олиш ҳамда вилоятимизда эпидимиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш долзарб вазифамиз эканлигини назарда тутган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech