14 Март 2020 йил 306

Фарғона вилоятида йил бошидан буён ўтказилган “Тиғ” махсус профилактик тадбирида 868 нафар фуқаролардан ўткир тиғли жисмлар олинди.  

 

      Одамзод табиатига қизиққонлик бегона эмас. Ўзаро муносабатларда келишмовчилик ва зиддиятлар бўлиб туради. Лекин, аксар ҳолатларда вазиятнинг таранглашиши, пичоқ билан қилинган ҳамла инсон ҳаётига нуқта қўйишгача етиб боради.

      Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ  ва унинг жойлардаги қуйи тизимлари томонидан ўткир кесувчи ва тан жароҳати етказиши мумкин бўлган жисмлардан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларни олдини олиш, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар орасида пичоқ, тўқмоқ ва шунга ўхшаш жисмларни олиб юришни чеклашга қаратилган “Тиғ” махсус профилактик тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

      Жорий йилнинг 2 ойи давомида, ўтказилган “ТИҒ” махсус профилактик тадбири давомида, инсон ҳаёти ва соғлигига хавфли бўлган буюмларни олиб юрган 731 нафар фуқаролардан ўткир тиғли ва бошқа жисмлар олинган.

      Ушбу, жисмларнинг 516 таси пичоқ, 11 таси кастет, 73 таси бита ва 142 таси бошқа тиғли предметларни ташкил қилади.

      Биргина март ойининг 13 санасига қадар фуқаролардан яна  137 та  юқоридаги каби жисмлар олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Уларнинг 101 таси пичоқ, 16 таси бита ва 20 таси бошқа турдаги жароҳат етказувчи буюмлардир. 

      Ҳурматли фуқаролар!

      Бу рақамларни бежиз келтирмадик. Агарда ўша тиғли жисмлар  ғараз мақсад билан бир мартадан ишлатилган тақдирда ҳам 868 та инсонни соғлигига шикаст етказиши мумкин.

      Шунча одамнинг саломатлиги, оила-аъзолари, яқинларининг тинчлиги завол топади. Ўша ҳаракатлар ўлим билан якунлансачи?

      Бу фожеа.

      Инсоннинг ақл-заковати тирилтиришга қодир эмас.

      Жамиятимизда пичоқ билан қуролланиб юришга хожат йўқ

      Огоҳ бўлинг!

 

                                                                           Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

Text to speech