30 Июн 2021 йил 385

Фарғона вилоятида икки нафар қидирувдаги шахс қўлга олинди

29 июнь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган М.А.ни Марғилон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech