28 Декабр 2020 йил
353
Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга олинди
27 декабрь куни Риштон тумани ИИБ ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган М.Ж.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Р.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати