12 Август 2021 йил 413

Фарғона вилоятида терговдан яширинган 2 нафар шахс қўлга тушди

02 август куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.К.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилоят ТҚХБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлов тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган У.Н.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech