28 Октябр 2020 йил 350

Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга олинди

27 октябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.Д.ни қўлга олишди.

Шунингдек, 27 октябрь куни Риштон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 159-моддаси 3-қисми “а” банди, 2441-модда 3-қисми “а” банди ва 2442-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.С.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech